Бугун 30 июнь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мармар ва оҳактошларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланди

Мармар ва оҳактошларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.S.” МЧЖ масъул шахслари “Мармаробод” МФЙ ҳудудидаги мармар конидан тегишли рухсатнома олмасдан 3 020 куб ҳажмдаги мармар тошларини ноқонуний равишда қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 694,8 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.G.” МЧЖ масъул шахслари “Туратау-2” конидан МЧЖ белгиланган ҳудуддан ташқарида 3 178 куб ҳажмдаги оҳактошни ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 143 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:05 20.06.2024. Ўқилди: 499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!