Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Марказий банк: Янги банкноталар чиқади, аммо...

Марказий банк: Янги банкноталар чиқади, аммо...

Ўзбекистон Марказий банкидан Kun.uz га маълум қилишларича, миллий валютанинг деноминацияси (пул қийматини ўзгартириш) юз бермайди. Аввалроқ қатор ОАВда президент Шавкат Мирзиёев 100 000 сўмлик янги купюрани валютанинг кейинчалик деноминацияси билан чоп этиш тўғрисида кўрсатма бергани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Матбуот хизматидан тасдиқлашларича, Марказий банк янги купюрани муомалага чиқаришни режалаштирмоқда, бироқ унинг номинал қиймати ҳали ўрнатилмаган.

Ҳа, янги банкнотни чиқариш бўйича иш олиб борилмоқда. Бироқ, у қачон ва қандай номинал қийматда чиқарилиши ҳали маълум эмас , - деди суҳбатдош.

Шу билан бирга, сўмнинг деноминацияси ҳақидаги маълумот тасдиқланмади.

Ўзбекистон Марказий банки охирги марта 2017 йил августида янги банкнотни муомалага чиқарди. Ўшанда бу 50 000 сўмлик купюра эди.

Киритилди: 13:34 11.01.2019. Ўқилди: 3147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!