21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилди.
Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шу билан бирга, "Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси” ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк охирги марта 2021 йил 9 сентябрда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилган эди.