Оқ уй илгари марихуана ишлатган бешта ходимни ишдан бўшатди. Бу ҳақда AҚШ президенти Жо Байденнинг матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.
"Ишга қабул қилинган юзлаб одамлардан фақат Оқ уйда иш бошлаган беш киши энди ишламайди", деб ёзган у ўзининг Тwиттер саҳифасида.
Псаки бундан аввал Оқ уй маъмурияти давлат хизматига киришдан олдин марихуана ишлатганларга нисбатан кадрлар сиёсатини янгилашга қарор қилганини таъкидлади.