Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

Марин Ле Пен сиёсий партияларни у билан коалиция тузишга чақирди

Марин Ле Пен сиёсий партияларни у билан коалиция тузишга чақирди

“Миллий бирлик” партиясининг етакчиси Марин Ле Пен парламент учун сайловлар биринчи турининг дастлабки натижаларини "демократия ғалабаси" деб атади ва сиёсий партияларни у билан коалиция тузишга чақирди.

Ўз навбатида Эммануэл Макрон ва сўл кучлар етакчиси Жан-Люк Меленшон бошқа сиёсий кучларни “Миллий бирлик” партиясининг фойдаси учун бирорта ҳам овоздан воз кечмасликка чақиришди. Меленшон, шунингдек, сўл партия агар бу Макрон коалициясининг овозларини кўпайтиришга ёрдам берса, иккинчи турда ўз номзодларини сайловдан олиб ташлашга тайёрлигини билдирди.

Киритилди: 09:05 01.07.2024. Ўқилди: 790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!