Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Марғилонлик уста Ласеттидан Феррари ясади (ФОТО)

Марғилонлик уста Ласеттидан Феррари ясади (ФОТО)

Марғилонлик уста ўзининг Ласетти автомобилидан Феррарига ўхшаш бўлган автомобил ясади. Бу ҳақда Facebookдаги “Водители Ташкента” гуруҳида Акбар Муродов исмли фойдаланувчи хабар қилган.

Хабарда автомобил олд, ён ва орқа томондан олинган суратлари жойлаштирилган. Гуруҳ аъзолари ушбу расмларни турлича кутиб олишди, кимдир ҳазил аралаш бу йигитни дарров “Ўзавтопром”га бошлиқ қилиш керак, деса бошқалар ЙҲХБ бундай автомобилга оддий йўллардан ҳаракат қилишига рухсат берармикан деб хавотир олган.

Нима бўлганда ҳам, йигитга қойил қолиш керак. Ахир нолдан бошлаб бутун бошли автомобиль ясаш учун қанча вақт, куч ва маблағ керак. Бироз олдин Самарқанд ва Бухорода ҳам ана шундай энтузиаст йигитлар Феррари автомобили ясашга киришишган эди.

 

Киритилди: 16:17 18.09.2019. Ўқилди: 9302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!