Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Марадонанинг Мессидан устун жиҳати айтилди

Марадонанинг Мессидан устун жиҳати айтилди

«Фиорентина» ва Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Габриэль Батистута Лионель Месси ҳамда Диего Марадонани таққослади.

Рақамларга қарасак, Месси Диегодан анча устун. Аммо характер, истеъдод ва томошабоплик борасида нима дейсиз?

— Рақамлар бўйича Месси аллақачон ва анча олдин Марадонадан ўзиб кетган. Аммо харизма ва томошабоплик ҳақида гапирсак, менда айрим шубҳалар бор.

Бу жаҳон чемпионати Месси Марадонанинг ҳам устун эканини исботламадими?

— Аввал ҳам айтганимдек, рақамлар бўйича у Марадонадан анча устун. Аммо харизма ва шоу яратиш қобилияти ҳақида гап кетса… Месси анча тартибли ва интизомли инсон. У яхши одам, яхши оиласи бор. Диего эса атрофида содир бўлаётган ҳар қандай воқеани ҳақиқий шоуга айлантира оларди, — деди Батистута Fonbet'нинг YouTube каналига берган интервьюсида.

Киритилди: 19:59 15.07.2026. Ўқилди: 3130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!