Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мақсадли қабулдан йиқилган абитуриентлар контрактга кира оладими?

Мақсадли қабулдан йиқилган абитуриентлар контрактга кира оладими?

Кўпчилик шу масалани сўрашмоқда, деб ёзади блогер Хушнуд Худойбердиев телеграмдаги саҳифасида. Ва энг қизиғи абитуриентлар орасида мақсадли қабул бўйича турлича талқинлар юрибди. Кимлардир «агар ажратилган мақсадли қабул бўйича давлат грантига кира олмаса, у контрактдан ҳам айрилади» деган гап-сўзларни айтаётган эмиш.

Аммо бу нотўғри маълумот.

Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандига биноан, мақсадли қабул танловида қатнашиб давлат гранти асосида қабул қилинмаган абитуриентлар мазкур таълим йўналишида кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра тўплаган баллари билан умумий тўлов-контракт доирасидаги танловда иштирок этади.

Яъни мабодо абитуриент мақсадли қабулга ажратилган бюджетга кира олмаса, унда худди ўша бали билан контракт учун курашади.

Киритилди: 16:08 11.07.2019. Ўқилди: 2071 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!