"Атлетико" дарвозабони Ян Облак "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлари доирасида, деб хабар беради Daily Mirror.
У жорий мавсум охирида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин бўлган Давид Де Хеа ўрнига номзод сифатида кўрилмоқда.
Облакнинг "Атлетико" билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача амал қилади. “Матрасчилар” 29 ёшли дарвозабон билан шартномани узайтириш ниятида.
Облакнинг ўрнига "Атлетико" "Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинесни кўриб чиқмоқда.