"Спортинг" ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттиради, деб хабар тарқатди "Daily Star".
Манбага кўра, "қизил иблислар" 24 ёшли футболчи трансфери борасида келишувга эришган. Трансфер Миллатлар Лигаси финалидан, яъни 9 июндан кейин расман эълон қилинади.
Маълумотларга кўра, Фернандеш учун "МЮ" 70-81 млн евро атрофида маблағ тўлаган.