"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсадига айланди.
Инглиз клуби 22 ёшли футболчи учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр, деб хабар беради Sport. "Қизил иблислар" хавбекнинг ўзига ҳам катта шароит яратиб беришади - унинг маоши икки баробар оширилади. Бундай йирик сотув "кўк-анорранглилар"га "1:1" қоидасига қайтиш, барча янги келганларни хотиржам рўйхатдан ўтказиш ва ҳатто яна бир харидни амалга ошириш имконини берарди.
Бироқ, бошқа бир манбага кўра, бош мураббий Ханс-Дитер Флик аллақачон Лопес ҳеч қаерга кетмаслигига қарор қилган. Испанияликнинг ўзи ҳам вазиятни ўзгартириш иштиёқида ёнаётгани йўқ.
Transfermarkt талқинига кўра, Фермин Лопеснинг нархи 50 млн еврога тенг. Футболчининг "Барселона" билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.