«Манчестер Сити»нинг 33 ёшли юлдуз ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне инглиз клубини тарк этишга қарор қилди, деб хабар беради «El Gol Digital».
Бельгиялик суперюлдузнинг шартномаси муддати тугамоқда ва у жамоасини ўзгартирмоқчи. Манбага кўра, Де Брюйне Саудия клубларида катта қизиқиш уйғотмоқда, бироқ бельгиялик футболчининг ўзи Европада қолишни истамоқда. «Барселона» бундан унумли фойдаланишга тайёр ва унга 2025 йилнинг ёзида шартнома таклиф қилади. Де Брюйненинг ўзи ҳам Ханс-Дитер Флик бошчилигида ишлашдан манфаатдор.
Де Брюйне жорий мавсумда 11 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва голли узатмани амалга оширди. «Transfermarkt» порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади.