Бугун 11 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Манчестер Сити" Винисиусга даъвогарлик қилмоқда

"Манчестер Сити" Винисиусга даъвогарлик қилмоқда

"Манчестер Сити" раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида "Реал" юлдузи Винисиус Жуниорни сотиб олиш учун жиддий таклиф билан чиқишга тайёр.

TeamTalk нашрининг хабар беришича, 25 ёшли бразилиялик футболчи "Реал" билан янги шартнома бўйича келиша олмаяпти, яъни у ёзда бошқа жамоага сотилиши мумкин.

"Манчестер Сити" Винисиус учун курашишга тайёр. Шуни таъкидлаш керакки, бразилияликнинг "Реал" билан амалдаги битими 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган. Мутахассислар футболчининг трансфер қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор ушбу мавсум "қаймоқранглилар" сафида 34 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урган ва 5 та голли пас узатди.

Киритилди: Бугун 11:34. Ўқилди: 176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!