"Манчестер Сити" Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Арда Гюлерга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
The Athletic хабарига кўра, "шаҳарликлар" келаси ёзда 20 ёшли туркиялик футболчини қўлга киритиш учун 88 миллион фунт (100 миллион евро) сарфлашга тайёр.
Гвардиоланинг фикрича, Арда унинг ўйин услубига мукаммал тарзда тушади ва жамоани сезиларли даражада кучайтиради.
Арда ҳозирда Transfermarkt порталида 60 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.