Ҳимоячи Жон Стоунс шу ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин.
TEAMtalk нашри берган маълумотларга кўра, 31 ёшли футболчининг хизматларига у илгари тўп сурган «Эвертон» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Ирислар» футболчининг «шаҳарликлар» билан шартномаси якунига етадиган ёзги трансфер ойнасида уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Жон Стоунс 2016 йилда «Эвертон»дан «Манчестер Сити»га 55 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда ҳимоячи Манчестер клуби сафида барча турнирларда 15 та ўйин ўтказди, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Стоунс 2013 йилдан 2016 йилгача «Эвертон» шарафини ҳимоя қилган.