Инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Неймар 2026 йилги жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси сафида иштирок этиши ва у ўзининг анъанавий 10-рақамли либосида тўп суришини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «селесао» бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарни жаҳон чемпионатига олиб кетишга қарор қилгани, бироқ кейинроқ машҳур бразилиялик футболчи жароҳат олгани хабар қилинган эди. Шунга қарамай, соғлиғидаги муаммоларга қарамасдан, Неймар жамоа билан бирга бўлади.
Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги юришини 14 июнь куни бошлайди. Беш карра жаҳон чемпионлари гуруҳ босқичи доирасида Марокаш терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.