Бугун 5 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Манба: АҚШ Хитой билан урушга тайёрланмоқда

Манба: АҚШ Хитой билан урушга тайёрланмоқда

АҚШ Қуролли кучлари Хитой билан юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий урушга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “New York Times” хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, АҚШ президентлигига номзодлар Дональд Трамп ва Камола Ҳарриснинг позицияси Украина ва Яқин Шарқдаги можаролар бўйича фарқ қилади, аммо ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда ким ғалаба қозонишидан қатъи назар, “АҚШ Хитой билан урушга тайёргарлик кўришда давом этаверади”.

“АҚШ армияси ўзини ва юз минглаб йигит-қизларни яна бир урушга тайёқламоқда. Ҳарбийлар Украинанинг Россияга қарши жангларини кузатиш натижасида тўпланган янги манёврлар устида ишлашяпти”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Хитой ва АҚШ каби ядровий қуролга эга бўлган йирик давлатларнинг можароси хавфли бўлади. Бу АҚШ ҳарбийлари орасида йўқотишларга олиб келиши мумкин.

Тайваннинг ўзига хос мудофаа тизимлари мавжуд бўлсада, ҳарбий мутахассислар орол АҚШнинг ёрдамисиз Хитойнинг потенциал ҳужумини қайтариши мумкин эмас деб баҳолайди.

Газетанинг таъкидлашича, АҚШ ҳарбийлари аллақачон Японияда жойлашган бўлиб, у ерда тахминан 54 минг киши, Жанубий Кореяда эса 25 минг киши бор. Уларнинг бир қисми Филиппинда жойлашган.

Киритилди: 08:05 31.10.2024. Ўқилди: 923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!