❗️ Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва Чегара қўшинлари ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
1️⃣ Хусусан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1985 ва 1989 й.т. икки нафар фуқаро “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Наманган вилояти Уйчи тумани “Янгиер” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган вақтларида тўхтатиб текширилди.
Натижада, уларнинг ёнида бўлган юк сумкаси ичида 19 кг 169 г “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, наркотикни олиб кетиш учун ёрдамлашиш мақсадида келган вақтида, уларнинг 1990 й.т. ҳамшаҳари ҳам ушланди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, қонунбузарлар қирғизистонлик наркосавдогар билан тил бириктириб, ушбу ажал оғусини келгусида сотиш мақсадида мамлакатимиз ҳудудига контрабанда қилганликлари маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2️⃣ ДХХ ва ИИО ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган бошқа тезкор тадбирда эса Янги Наманган туманида яшовчи, 1990 й.т. муқаддам судланган аёл ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган фуқародан 200 млн сўмга сотиб олишга келишиб, у томонидан матолар орасига яширган ҳолда Марғилон шаҳридан йўловчи машинада юборилган 1 кг 953 г “гашиш” моддасини қабул қилиб олган вақтида ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.