Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 54,3 миллион дозадан ошди

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 54,3 миллион дозадан ошди

25 май мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 150 855 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:

1-босқич эмланганлар 7 860 нафарни,

2-босқич эмланганлар 22 414 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 120 581 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 54 334 210 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 20 354 792 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 16 565 389 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 17 414 029 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Тошкент шаҳри (20 481 доза),
Фарғона вилояти (14 984 доза),
Самарқанд вилояти (14 826 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94,9 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Киритилди: 10:29 26.05.2022. Ўқилди: 2028 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!