Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мали президенти конституциявий судни тарқатиб юборди

Мали президенти конституциявий судни тарқатиб юборди

Мали президенти Иброҳим Бубакар Кейта шанба куни мамлакатидаги йирик фуқаролик тартибсизликларини тинчлантириш мақсадида конституциявий суднинг тарқатилишини эълон қилди.

“Reuters” агентлигининг таъкидлашича, парламент сайловларининг дастлабки натижаларини бекор қилиб, бир неча шаҳарларда норозилик намойишларини келтириб чиқарган суд бир неча ойдан бери қарама-қаршиликлар марказида бўлиб келган.

"Мен конституциявий суднинг қолган аъзоларининг лицензияларини бекор қилишга қарор қилдим... Суднинг амалда тарқатиб юборилиши тегишли органлардан келаси ҳафта янги аъзоларни тайинлашни сўрашга имкон беради, шунда ислоҳ қилинган суд қонунчилик сайловлари натижасида пайдо бўлган муаммоларни тезда ҳал қилишда кўмаклашади", дея маълум қилган давлат раҳбари телевидениедаги мурожаатида.

Агентлик маълумотларига кўра, суднинг тўққиз аъзосидан баъзилари аллақачон истеъфога чиққан, улардан бири эса вафот этган.

Президентнинг қайд этишича, қолган аъзоларнинг ишдан олиниши Мали ҳукуматини сайлов натижаларини кўриб чиқишга ва янгиларини ўтказишга чақирувчи Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамиятининг (ECOWAS) тавсияларини бажаришни бошлашга ёрдам беради.

Киритилди: 20:30 13.07.2020. Ўқилди: 1799 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!