Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Малайзия нима учун Российдан миннатдор?

Малайзия нима учун Российдан миннатдор?

Малайзия ташқи ишлар вазири Сайфуддин Абдуллоҳ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда катта миқдордаги палма ёғини сотиб олгани учун миннатдорчилик билдирди, дейди “Mk.ru”.

Абдуллоҳ, шунингдек, Малайзия Россия билан аерокосмик саноат ва таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятларини кўриб чиқаётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Малайзия ва Индонезия палма ёғи бозор захирасининг 90 % гачасини ишлаб чиқаради. Европа Иттифоқи эса палма асосидаги биоёқилғидан воз кечмоқчи, чунки уни ишлаб чиқариш ўрмонларнинг кесилишига олиб келмоқда.

Маълумотларга қараганда, 2018 йилда Россия 748,77 миллион доллар миқдорида 1,06 миллион тонна палма ёғи сотиб олган.

Киритилди: 20:16 21.11.2019. Ўқилди: 2009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!