Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Малайзия компанияси Ўзбекистонда роботехника ишлаб чиқарувчи корхона очишни режалаштирмоқда

Малайзия компанияси Ўзбекистонда роботехника ишлаб чиқарувчи корхона очишни режалаштирмоқда

15 февралда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Элчиси Равшан Усмонов TXMR компанияси корхонасига ташриф буюрди. Усмонов у ерда компания ижрочи директори Тенгку Фарид билан учрашди.

TXMR нафақат Малайзияда, балки Жануби-Шарқий Осиёда саноатни автоматлаштириш ва роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан ҳисобланади. Европа ва Осиёнинг етакчи корпорациялари компания билан ҳамкорлик қилади.

Учрашувда Ўзбекистонда хорижий инвестициялар, илғор хорижий тажриба ва ноу-хау жалб қилган ҳолда замонавий юқори технологик корхоналарни ташкил этиш муҳокама қилинди.

Малайзия томони Ўзбекистонда саноат секторини модернизация қилиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар турларининг кенгайтирилиши бўйича кўрилаётган чораларни юқори баҳолади ва ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини билдирди.

Учрашув натижаларига кўра TXMR раҳбариятининг Ўзбекистонда робототехника ишлаб чиқарувчи қўшма корхонани ташкил этиш учун апрелда юртимизга ташрифини ташкиллаштириш бўйича келишувга келинган. Бу Ўзбекистоннинг ички ва ташқи бозорлар учун рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи линиялари самарадорлигини ва рентабеллигини ошириш учун зарур шароитларни таъминлайди.

Manba: kun. uz

Киритилди: 22:41 15.02.2019. Ўқилди: 1355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!