Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Мактабни битириш имтиҳонларида ўқувчиларнинг билимини ягона назорат материаллари асосида баҳолаш таклиф этилмоқда

Мактабни битириш имтиҳонларида ўқувчиларнинг билимини ягона назорат материаллари асосида баҳолаш таклиф этилмоқда

Бунда, имтиҳон топшириқлари ёзма ва амалий шаклга ўтказилади, жавобларни махсус платформа орқали текшириш амалиёти йўлга қўйилади, саволлар доимий равишда янгиланиб борилади.

Яна бир муҳим янгилик – мактабни битириш имтиҳонларида олий таълим муассасасига кириш синовларига мос фанни танлаш имконияти яратилади.

Ижод мактабларида «Тасвирий санъат ва чизмачилик» фани ўрнига «Санъат» фани киритиш таклиф этилмоқда. Бунда фақат расм чизиш эмас, балки рангтасвир, ҳунармандчилик, кинематография, ҳайкалтарошлик ва дизайнга оид кўникмалар ўргатилади.

Олий ўқув юртларида бу бўйича маслаҳатчи тизимини Маданият вазирлиги билан боғлаб, мақом, бахшичилик, театр меросларини ёшларга етказиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, йирик корхоналар ва кластерлар қошида ансамбллар тузилиб, маҳаллаларда концертлар, мактабларда маданият кунлари ташкил этилиши белгиланди.

Киритилди: 21:25 28.03.2024. Ўқилди: 824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!