Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Макронга тухум отган талаба руҳий касалликлар клиникасига ётқизилди

Макронга тухум отган талаба руҳий касалликлар клиникасига ётқизилди

Франция президенти Эммануэл Макронга тухум отган йигит психиатрия текширувидан сўнг руҳий касалликлар клиникасига ётқизилди, деб хабар берди BFMTV Лион прокуратурасига асосан.
Бу ҳодиса куни кеча Франция президенти Эммануэл Макрон Лиондаги Eurexpo кўргазмасига ташрифи чоғида юз берди.

Юмалоқ нарсани улоқтирган шахс президент қўриқчилари томонидан ушланиб, ҳибсга олинди.
Лион прокуратураси талабига асосан ушланган шахсга нисбатан психиатрик экспертиза ўтказилди.
19 ёшли талаба Лион шарқидаги - Брон шаҳридаги Vinatier касалхонасига ётқизилди.

Киритилди: 17:24 28.09.2021. Ўқилди: 1535 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!