Франция президенти Эммануэль Макрон Россиянинг Европага нисбатан хатти-ҳаракатларини “тажовузкор” деб атади.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги ойларда Европа бўйлаб киберҳужумлар ва дезинформация операциялари кучайган.
“Позициядаги бу ўзгариш Россиянинг бизга қарши тажовуз қилиш истагини яққол кўрсатиб турибди”, — дея Макроннинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.