Франция президенти Эммануэл Макрон RTL радиосига берган интервьюсида Россия ва Европа ҳозир қаршилик ҳолатида эканини билдирди.
“Сўнгги йилларда Россия билан қаршилик янги босқичга кўтарилди”, — деди Макрон.
Франция раҳбари сўзларига кўра, Европа “кучга дахлсизлигини” намойиш қилиши керак. Шунингдек, Франция ва бошқа Европа давлатлари Россия баллистик ракеталари масофаси доирасида эканлигидан хавотир билдирди.