Америкалик тадбиркор Илон Маск бошқа мамлакатлардаги сиёсий жараёнларга, жумладан, Германиядаги муддатидан олдин ўтказилиши кутилаётган парламент сайловларига аралашмоқда.
Бу ҳақда Франция президенти Эммануел Макрон маълум қилди, сиёсатчининг нутқи Х ижтимоий тармоғидаги Елисей саройи саҳифасида эфирга узатилган.
Макрон Франция элчилари олдидаги нутқи давомида Маскнинг бошқа мамлакатлардаги сайловларга аралашувини эълон қилди. Сиёсатчи тадбиркорни “янги реакцион халқаро кучлар”ни қўллаб-қувватлаётганликда айблади ва бундан ўн йил аввал воқеаларнинг бундай ривожланишини тасаввур этиб бўлмасди, дея қўшимча қилди.
Илгари Маск ўнг қанот "Германия учун альтернатив" партиясининг сайловларда ғалаба қозонишини башорат қилган эди. 23 феврал куни мамлакатда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, дунёнинг энг бой одами бўлган Илон Маск Доналд Трампнинг АҚШ президенти сифатида сайланишида муҳим ўрин тутган.