Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Макрон Горбачёв ҳақида гапирди

A A A
Макрон Горбачёв ҳақида гапирди

СССРнинг биринчи президенти Михаил Горбачёв хотираси дунё етакчиларини муаммоларни “ақл ва мулоқот асосида” ҳал қилишга ундаши керак, деди Франция президенти Эммануэл Макрон.

Франция раҳбари Горбачёвнинг ядро урушининг олдини олишда, хусусан, 1991 йилда Стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани имзолаш, шунингдек, унинг президентлик даврида ташкил этилган Афғонистондан қўшинларни тартибли равишда олиб чиқиб кетишдаги муҳим ролини қайд этди. Унинг эслатишича, 1990 йилда сиёсатчи “совуқ урушни тинч йўл билан тугатгани” ва “қитъанинг қарама-қарши икки блокга бўлинишини енггани” учун Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланган.

Киритилди: 13:27 01.09.2022. Ўқилди: 3078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар