Франция ва Ветнам умумий қиймати 9 миллиард евролик шартномалар имзолаган.
Бу ҳақда Ветнамда давлат ташрифи билан бўлган Франсия президенти Эммануел Макрон журналистларга берган баёнотида маълум қилди, деб ёзади “ТАСС” .
“Ташриф давомида 9 миллиард евролик шартномалар имзоланди”, — деди у.
Макроннинг сўзларига кўра, авиация ва темир йўллар каби деярли барча йирик тармоқларда имзоланган келишувлар икки давлат ўртасидаги мудофаа, авиация ва энергетика соҳаларида мустаҳкам алоқаларни таъкидлайди.
2024-йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2023-йилга нисбатан 12,9 фоизга ошиб, 5,42 миллиард долларни ташкил этди.