Украина билан хавфсизлик бўйича келишув Парижнинг Киевга 3 миллиард евро миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам ажратишини назарда тутади. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон маълум қилди.
“ТАСС”нинг хабар беришича, Елисей саройида Владимир Зеленский билан қўшма матбуот анжумани чоғида Франция етакчиси Украинага 2024 йил охиригача қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатилишини таъкидлаган.