Франция Президенти Эммануэль Макрон Париждаги Сарбонна университетида маъруза қилиб, Европа келажаги мавзусига тўхталди ва барчани Лиссабондан Одессагача гуманизм ғояларни, Европа қадриятларини ҳимоя қилишга чақирди:
– Европалик бўлиш Болтиқдан Ўрта ер денгизигача ёки Атлантикадан Қора денгизгача бўлган ҳудудда шунчаки яшаш дегани эмас. Бу озод, мувозанатли ва маърифатли шахсият ҳамма нарсадан устун қўйиладиган инсон ғоясини ҳимоя қилишдир. Лиссабондан Одессагача озодлик ва адолатга нисбатан муносабат бир хил бўлиши керак.