Бугун 30 январь, 2023 йил, душанба

O'ZB

Макрон бунга қарши

Макрон бунга қарши

Франция Президенти Эммануэль Макрон Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес номзоди НАТО Бош котиби лавозимига кўрсатилса, унга вето қўйиши мумкин. “Daily Express” шу ҳақда хабар берди.

Британия нашри ёзишича, Париж Буюк Британия ёки Туркия вакили Альянс раҳбарига бўлишига қарши.

“Daily Express” ушбу маълумот манбасини кўрсатмаса-да, Британия қонунчилари Макрон баёнотига аллақачон муносабат билдирди.

Депутатлар Уоллес номзодини қўллаб-қувватлаб, Франция раҳбарини англофобияда айблашди.

Йенс Столтенберг НАТОни 2014 йил октябридан бери бошқариб келади. “The Times” ва “Financial Times” газеталари ёзишича, номзодлар орасида Нидерландия, Литва, Эстониянинг амалдаги Бош вазирлари, Канада Бош вазири ўринбосари ҳамда Польша ва Испаниянинг собиқ ҳукумат раислари бор.

Аслида, шу йил кузда лавозимини тарк этиши лозим бўлган Столтенбергнинг ваколати Россия-Украина зиддияти муносабати билан бир йилга узайтирилган.

Киритилди: 13:33 25.11.2022. Ўқилди: 3062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!