Конор Макгрекор ва Ҳабиб Нурмагомедов ўртасидаги жанг жанжалсиз тугамаслиги турган гап эди.
Ҳабиб рақибини мағлуб этганидан кейин Конорга “Катта кетма дегандим-ку сенга, боринг шумиди?” дегандек бақирди. Бу эса Конорнинг мухлисларига ёқмади, умуман улар мағлубиятни ҳазм қила олишмади. Оқибатда рингда жанжал кўтарилди. Ўз навбатида ирландиялик жангчининг қилиқларига чидай олмаган Ҳабиб томондагилар ҳам тинч туришмади. Оқибатда Макгрегорнинг рингдан барвақт олиб чиқиб кетишга тўғри келди. Кейин эса Ҳабиб жанг майдонини тарк этди, шунда ҳам мағлуб спортчининг мухлислари ғолиб спортчини ҳақорат қилишдан ўзларини тийиб тура олишмади, ҳатто улардан бири Ҳабибни ташқарида ўзаро муштлашишга ҳам таклиф этди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Нурмагомедов бу жангда тактик ғалабага эришди. Очиқ жангдан кўра тактикани устун кўрган ҳабиб рақибини боши берк кўчага киритиб қўйди.
Жанг охирига Нурмагомедов ғолиб сифатида эълон қилинди.