UFC’нинг собиқ жаҳон чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор Москвада россиялик яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедовга қарши реванш жанг ўтказмоқчи. Бу ҳақда спортчи “Твиттер”ида ёзиб қолдирган.
“Менга Москвада реванш ташкиллаштиринг”, деб ёзган Макгрегор Нурмагомедовнинг америкалик жангчи Дастин Порье устидан ғалабасидан кейиноқ.
Бироқ ирландиялик ушбу постига аксар фойдаланувчилар мазахомуз изоҳлар қолдирган. Шунингдек кўплаб фойдаланувчилар унинг россияликка қарши октагонда муносиб қаршилик кўрсата олишига шубҳа билдиришган.
Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов Макгрегорга қарши жангда рақибини 4-раундда мағлуб этганди.