Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Македониялик икки дўст велосипедда Маккага йўл олди

A A A
Македониялик икки дўст велосипедда Маккага йўл олди

Македониялик Сенад Идрисий ва Амир Асланий ҳаж ибодатини бажариш учун велосипедда Маккага йўл олди, дея хабар бермоқда “Анадолу”.

Сенад Идрисийнинг касби – адвокатлик, айни пайтда профессионал альпинист ҳисобланади. Амир Асланий эса имом.

“Авваллари мусулмонлар пиёда ҳажга боришган, биз эса велосипедда боришга қарор қилдик. Пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммаднинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажни пиёда бажарганликлари бизни руҳлантирди”, – дейди Идрисий.

Улар бу сафарга икки йил давомида тайёрланди, Албания ва Грециядан ўтиб, Истанбулга етиб келишди. Сафар яна 40-45 кун давом этиши тахмин қилинмоқда.

Manba: azon.uz

Киритилди: 05:08 05.07.2018. Ўқилди: 1443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар