YouTube фойдаланувчиси Макдоналдс ресторанида текин тушлик қилиш йўли билан улашди. Видеоролик Hamburglar Bourne каналига жойланган.
Лавҳада йигит автоматга келади ва электрон буюртмага 1 долларлик 10 та гамбургер буюради. Кейин у ҳамма бургерлардаги гўштни бекор қилади ва қўшимча 11 чи гамбургернинг гўштлисига бюртма беради.
Гўштсиз функсиясида битта маҳсулотни олиб ташлаш орқали мижоз бамбургернинг нархини 1.1 долларга арзонлаштиради. Демак, ҳисоблаб кўрилса, 10 та гамбургернинг нархи тўлиқ қопланди ва камига йўқ пулнинг қайтими учун 11 чи гамбургер ҳам тўланди.
Ролик охирида экранда тўловга ҳожат йўқлиги ҳақида хабар пайдо бўлади. Автомат буюртма рақами билан нол долларлик чек чиқариб беради.