Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Маҳмуд Муродовнинг "UFC"даги навбатдаги жанги санаси маълум бўлди. Рақиб Жералд Миршерт

Маҳмуд Муродовнинг "UFC"даги навбатдаги жанги санаси маълум бўлди. Рақиб Жералд Миршерт

Ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчиси Маҳмуд Муродов (25-6) ўзининг навбатдаги жангини Жералд Миршерт (32-14) қарши ўтказади.

Мазкур жанг 2021 йилнинг 28 августида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ўзбекистонлик спортчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

33 ёшли Миршерт сўнгги жангини 17 апрель куни Бартош Фабианьскига қарши ўтказган ва рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди. Ундан аввал спортчи Ҳамзат Чимаевга қарши беллашувнинг 17-сониясидаёқ нокаутга учраганди. Шунингдек, Миршерт UFC’даги фаолияти давомида Кевин Ҳоланд ва Тиаго Сантос каби машҳур яккакурашчилар билан жанг қилган (иккисида ҳам мағлуб бўлган).

Муродов UFC’да кетма-кет учта ғалабали серия қайд этди. Маҳмуд сўнгги жангида 2021 йилнинг январь ойида Эндрю Санчесни нокаутга учратганди. Аввалроқ спортчи промоушен билан яна тўртта жангга шартнома имзолагани маълум бўлганди.

Киритилди: 07:00 09.05.2021. Ўқилди: 3213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!