Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Маҳмуд Аббос Исроил билан тинчликка эришиш тарафдори

A A A
Маҳмуд Аббос Исроил билан тинчликка эришиш тарафдори

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроил билан адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришиш тарфдори. WAFA агентлигининг хабар беришича, Аббос бу ҳақда Рамаллоҳдаги қароргоҳида Кембриж герцоги, шаҳзода Уильям билан учрашув чоғида айтган, дея хабар берди "azon.uz".

Аббоснинг айтишича, Фаластин томони 1967 йилнинг 4 июнидаги чегаралар доирасида икки давлатнинг тинчлик ва хавфсизликда яшаши учун Исроил билан тинчликка эришишга жиддий қарайди.

“Биз тинчликка музокаралар орқали эришмоқчимиз. Ана шу бизнинг узоқ йиллар давомида ўзгармаган позициямиз”, – деди Фаластин етакчиси. Маҳсуд Аббос шаҳзода Уильямнинг Фаластинга илк сафарини олқишлади.

“Умид қиламанки, бу охирги ташрифингиз эмас ва кейинги ташрифингиз тўлиқ мустақилликка эришган Фаластин давлатига бўлади”, – деди у. 

Киритилди: 11:47 28.06.2018. Ўқилди: 1322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар