Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи белгиланди

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи белгиланди

Президент имзолаган қарорга мувофиқ маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда белгиланади.

✅ Масалан:
➖ хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида (4 млн 932 минг сўм);
➖ хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада - 6,5 баравари миқдорида (5 млн 343 минг сўм);
➖ хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада - 7 баравари миқдорида (5 млн 754 минг сўм) бўлади.

❗️Ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади.

Киритилди: 15:01 04.12.2021. Ўқилди: 3707 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!