Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

«Mahalla» телеканали ўпишиш саҳнасини эфирга қўйиб юборди

A A A
«Mahalla» телеканали ўпишиш саҳнасини эфирга қўйиб юборди

Mahalla телеканали орқали намойиш этилган фильмда ўпишиш саҳнасининг эфирга узатилиши ижтимоий тармоқлар орқали кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Ёшлар тарбиясига салбий таъсир ўтказиши мумкин бўлган бундай лавҳаларнинг томошабинлар эътиборига ҳавола этилиши ОАВ ни тартибга солувчи қонун ва бошқа қонуности ҳужжатлар билан таъқиқланган ва уни назорат қиладиган ваколатли органлар бор.

7news.uz га маълум бўлишича, ҳозирча бу борада бирор мутасадди ташкилотлар томонидан расман баёнот берилмаган ва ҳаттоки, телеканал раҳбарияти ҳам сукут сақламоқда.

Умид қиламизки, бундай салбий ҳолатни олдини олиш учун мутасадди бўлган энг асосий давлат ташкилоти бўлган Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан керакли чоралар кўрилади.

Киритилди: 22:06 24.02.2019. Ўқилди: 8073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!