Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Магистратурага онлайн қабул бошланди

Магистратурага онлайн қабул бошланди

Магистратургага қабул бакалавриат дипломи ва хорижий тил сертификатига асосан амалга оширилади, қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

1 июлдан бошлаб 2022/2023-ўқув йили учун давлат ОТМнинг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни онлайн топшириш жараёни бошланди.

Ҳужжатлар вазирликнинг расмий веб-сайти орқали қабул қилинмоқда. Қабул 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида амалга оширилади.

Бунда баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилинади. Қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Эслатиб ўтамиз, магистратурага қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этиш тартиби белгиланган.

Киритилди: 16:33 01.07.2022. Ўқилди: 2522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!