Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТE) Украинадаги Россия томонидан ишғол қилинган Запорожье атом электр станциясига ташрифидан сўнг, станциянинг совутиш минораларидан бири бузилишини талаб қилишини маълум қилди.
Европадаги энг йирик атом энергетика заводи Запорожьеда Россия босқинининг бошидан буён қаттиқ жанглар давом этиб келмоқда ва бу ядровий фалокатдан қўрқишга сабаб бўлди.
Сўз юритилаётган совутиш минораси яқинда ёнғин оқибатида зарар кўрган. Украина ёнғин учун Россияни айбласа, Москва буни Украина учувчисиз самолёти ҳужуми билан боғлиқлигини таъкидламоқда.
«Бу катта иншоот келажакда фойдаланишга яроқсиз, шунинг учун у қачондир бузиб ташланади», деди МАГАТE директори Рафаэл Гросси АЭСга ташрифи чоғида.