Вашингтон ва Теҳрон ўртасида Эрон ядро дастури бўйича музокаралар шу дам олиш кунлари Исломободда (Покистон) бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси маълум қилди.
«Менимча, музокаралар шу дам олиш кунлари Покистоннинг Исломобод шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин», — деди у "Corriere della Sera" газетасига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, музокараларда нафақат ядро энергетикаси масалалари, балки бошқа мавзулар, жумладан, Эрон учун хавфсизлик кафолатлари ҳам муҳокама қилинади.