АҚШ президенти Дональд Трамп Америка Қўшма Штатлари ҳукуматининг Венесуэлада бўлаётган воқеаларга алоқаси йўқлигини маълум қилди ва Вашингтонни уни ўлдиришга уринишда айблаган венесуэлалик ҳамкасби Николас Мадуронинг баёнотига муносабат билдирди.
"Ҳукуматимизнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳаммасига ойдинлик киритамиз!", деди Трамп журналистлар билан суҳбат чоғида.
Аввалроқ Венесуэла президенти Николас Мадуро республикага бостириб киришга уриниш пайтида ҳибсга олинганлар орасида АҚШнинг икки фуқароси борлигини айтган, эҳтимолий қарашлар билан уларнинг Трампнинг шахсий қўриқчиси бўлишлари мумкинлигини маълум қилганди.
Маълумот ўрнида, жами тўқнашув пайтида саккиз киши ҳалок бўлган, қолган икки киши асирга олинган. Қайд этилишича, ҳужумчилар Николас Мадуро ҳукумати раҳбарларини ўлдиришни режалаштиришган.