Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Люк Бессон Тошкент кинофестивали очилиш маросимига келади

Люк Бессон Тошкент кинофестивали очилиш маросимига келади

Франциялик кинорежиссер, сценарий муаллифи, продюсер ва ёзувчи Люк Бессон “Ипак йўли дурдонаси” - Тошкент халқаро кинофестивалига ашриф буюради, деб хабар қилмоқда Кинематография агентлиги Sputnik мухбирига.

Жаҳон кино санъати афсонаси, “Такси”, “Леон”, “Бешинчи элемент” каби фильмлар яратувчиси 28 сентябрь куни, Янгиланган Кино саройида бўлиб ўтадиган XIII Халқаро кинофестивал очилиш маросимида иштирок этади.

Ушбу маросимда россиялик таниқли кинорежиссерлар Никита Михалков ва Тимур Бекмамбетовлар ҳам иштирок этади. Тадбирда шунингдек, Елена Борисова, Валдис Пельш, Артем Михалков, Павел Прилучный, Алексей Чадов, Ирина Пегова каби росиялик актёр ва бошловчилар иштирок этишади.

Машҳур кино юлдузлари ўзбекистонлик ёш кино ижодкорлари билан мастер-класслар, ижодий учрашувлар ўтказишади ҳамда Самарқанд ва Бухорода бўлиб ўтадиган "Россия киноси кунлари”да иштирок этишади.

Киритилди: 18:16 25.09.2021. Ўқилди: 2281 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!