Франция полицияси кеча Луврни талон-тoрож қилиш иши бўйича бир эмас, беш нафар гумонланувчини ҳибсга олган. Бу ҳақда RTL радиостанцияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.
"29 октябр оқшомида Парижнинг турли туманларида Луврдаги ўғриликка алоқадор деб гумон қилинаётган беш киши қўлга олинган. Шу тариқа, мазкур жиноёий иш юзасидан ҳибсга олинганлар сони 7 нафарга етди", дейилади RTL хабарида.
Франция Прокуратурасининг маълум қилишича, аввалроқ ҳибсга олинган икки гумонланувчи “ўғрилик ишидаги айбини қисман тан олган”. Ташқи кузатув камераларидаги ёзувларда тўртта талончи акс этган, бироқ терговчилар жиноятни ташкил этишда бундан кўпроқ одам иштирок этган бўлиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Луврдан ўғирланган қимматбаҳо тақинчоқлар эса ҳалигача топилмаган.