Беларус президенти Александр Лукашенко амалий ташриф билан Уммонга борди.
Бу ҳақда Интерфакс хабар берди.
«Уммон султони Хайсам бин Тарек Ал Саид билан музокаралар олиб бориш режалаштирилган. Давлат раҳбарлари муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини, икки томонлама ҳамкорликка қўшимча туртки бериши мумкин бўлган соҳаларни муҳокама қилади. Шунингдек, давлат раҳбарлари жорий халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашадилар», — дейилади хабарда.