Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Лукашенко Украинани мустақиллик куни билан табриклади

Лукашенко Украинани мустақиллик куни билан табриклади

Беларусь президенти 24 августда нишонланадиган Украина мустақиллик куни билан украиналикларни табриклади.

У мамлакат халқига “тинч осмон, фуқаролар тотувлиги ва саховатли мамлакатига фаровонлик” тилаган. Шунингдек, у ўзи раҳбарлик қилаётган Беларусни минтақада тезкор хавфсизликни таъминлашда давом этади дея таъкидлаган.

“Беларусь замини самимий ва меҳнаткаш украиналикларга ҳамиша алоҳида ҳурмат ва илиқ муносабатда бўлган. Бизни нафақат умумий тақдир ва оилавий ришталар, балки қўшнилар билан дўстлик ва тил топишиш истаги ҳам бирлаштириб туради”, дейилади Беларусь президенти расмий сайтидаги табрикда.

Лукашенконинг қўшимча қилишича, ҳозирги оғир шароитда мулоқотни давом эттириш ва “славян халқларининг бугуни ва келажаги учун тинчлик тилида гаплашиш” лозим. “Бошқачаси бўлмайди”, деган у.

Беларусь раҳбари бир неча марта Россия ва Украинани ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида муҳокама қилишга чақирган.

Киритилди: 20:15 24.08.2024. Ўқилди: 1294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!