Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Лукашенко Путинга сабр тилади

Лукашенко Путинга сабр тилади

Беларусь Президенти Aлександр Лукашенко Россия етакчиси Владимир Путинга сабр-тоқат тилади, деб хабар беради БелТA.

У ҳозирги даврни, биринчи навбатда, Россия учун қийин деб атади.

"Кўряпсизми, ташқаридан қилинган ҳужумларнинг боши Россияга қаратилган, биз буни Беларусда жуда яхши биламиз", деди Лукашенко Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида.

«Бизнинг фахрий раисимиз (Нурсултон Назарбойев – БелТA) айтганидек, Россия бизнинг интеграциямизнинг асосий қисмидир. Шунинг учун сизга сабр ва яна сабр тилаймиз. Билингки, биз ҳар доим Россияни қўллаб-қувватлаганмиз ва қўллаб-қувватлаймиз”, – деди Беларусь президенти.

Унинг таъкидлашича, Москвасиз "посцовет ҳудудида интеграция бўлмайди".

Aввалроқ Лукашенко ғарбий чегаралардаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда Россия билан биргаликда кучлар гуруҳидан фойдаланиш режасини "модернизация қилиш" бўйича эришилган келишувлар ҳақида эълон қилганди. Шунингдек, у Ғарб Беларусдаги инқироз ёрдамида Россиянинг мавқеига путур етказмоқчи эканлигини таъкидлади.

Киритилди: 16:42 11.12.2020. Ўқилди: 9794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!