Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Лукашенко Путин билан бирга "янги СССР" яратишига ишора қилди

A A A
Лукашенко Путин билан бирга "янги СССР" яратишига ишора қилди

Беларус президенти Aлександр Лукашенко Туркиянинг ТРТ телерадиокомпаниясига берган интервьюсида икки давлатнинг Россия билан янги иттифоқи Европа Иттифоқининг барча хатоларини ҳисобга олишини, шунингдек, Совет Иттифоқидан барча ижобий томонларни қолдиришини айтди.

“Ушбу иттифоқ янада ривожланган ва барқарорроқ бўлади. Биринчидан, чунки биз Европа Иттифоқининг барча хатоларини такрорламаслик учун ҳисобга оламиз, лекин тажрибадан, ижобий тажрибадан фойдаланамиз.

Иккинчидан, биз ягона давлатдан - Совет Иттифоқидан чиқдик ва у ерда аллақачон кўп ҳаракат қилдик. Биз Совет ўтмишидан нимани қолдиришни ва келажакда бизга нима фойда келтирмаслигини биламиз.

Биз ўзимизга 25, 30 ёки бошқа йил муддатларини белгиламаймиз. Биз муаммоларни ҳал қилиб, босқичма-босқич борамиз”, деди Беларус раҳбари.

Aввалроқ Россия президенти Владимир Путин ўзи учун СССРнинг парчаланиши фожиа ва “тарихий Россиянинг қулаши” эканини айтганди.

Киритилди: 14:00 14.12.2021. Ўқилди: 6365 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда